Завқли маърифий мусобақа
Жорий йилнинг 20-ноябр куни 4-сонли талабалар турар жойида талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида 9-8-3-1 қаватларда яшайдиган талаба ёшлардан иборат бўлган “Заковат” интелектуал ўйини ташкил қилинди. Интелектуал ўйиннинг асосий жамоалари “Лидер”,“Smile”, “Жавоҳирлар” “Максимум” ҳамда “Қизлар” гуруҳларидан таркиб топди. Интеллектуал ўйин ташкилотчилари Қобилов Умидулло, Бошловчилар Омонов Охунбек, Камолов Нурбек ҳамда Қорахонов Шаҳриддин тадбирни шарҳлаб боришди. Тадбирда 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза фаол назорат олиб боришда иштирок этди. Интеллектуал ўйин бир-биридан қизиқарли саволлар доирасида баҳс-мунозара тарзда давом этди. Ўйин якунида умумий балларни тақсимоти бўйича 3-қаватда яшовчи талаба қизлардан иборат “Қизлар” жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб финалга йўл олишди. Интеллектуал ўйинни иккинчи босқичида ғолиб бўлган жамоа финалда “Қизлар” жамоаси билан баҳс олиб боришади.
4-ТТЖ тарбиячи педагоги А.Хаитова ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов