“Ғоямиз - ҳимоямиз”

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг      27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, жорий йилнинг 13 декабрь санасидаги Ф-5413 Фармойишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасида таҳсил олаётган ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида, ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар билан «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган умумий ғоя остида турли хил тадбирлар ташкил этилмоқда ва ўтказилмоқда.

Ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар билан Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги 22418 ҳарбий қисмга экскурсия уюштирилди ва у ерда муҳандислик техникалари, қўшинлар шароитида ишлатиладиган замонавий муҳандислик асбоб-анжомлари, уларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш тамойили, бундан ташқари кундалик фаолиятда ҳамда ўқув жанговар вазифаларни бажаришда хавфсизлик техникасига амал қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича  машғулотлар ташкил этилди ва ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий қисмда мавжуд ўқотар қуроллар ва уларнинг тактик-техник тавсифлари, ишлатиш тартиби бўйича талабаларга етарли маълумотлар берилди, машғулот якунида ҳарбий қисм мансабдор шахслари билан талабалар ўртасида ҳарбий хизматни ўташ тартиби бўйича суҳбат ташкил этилди.  ​

Ҳарбий қисм ҳудудида талабалар билан муҳандислик тайёргарлиги фанидан ўқув машғулотлари олиб бориш учун масъул шахслар томонидан тайёрланган ўқув жойлари.​​

Tалабаларга ҳарбий мутахассисларнинг мина қидирув ишларида фойдаланиладиган махсус кийимини кийиш тартиби тўғрисида маълумотлар берилмоқда.​

Талабаларга ўқотар қуролларнинг тактик-техник тавсифи, улардан фойдаланиш  ҳамда нотўлиқ қисмларга ажратиш  тартиби тўғрисида маълумотлар берилмоқда.​

Ўқув - жанговар, жанговар топшириқларни бажариш чоғида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумотлар берилмоқда.​

 

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ҳарбий кафедраси бошлиғи подполковник Р. Минлишев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов