Ёшларга оила ҳақида
2020 йил 21 январь куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 3-ТТЖда факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Холиқова ташаббуси билан тадбир ташкил этилди. Тадбир “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ва тартибли ўтказиш” масалаларига бағишланди. Талаба-ёшларни “Love story” машинлар кортежи каби “оммавий маданият”ларга қарши миллий менталитет орқали юксак маънавиятни ошириш ҳисобланади.
Тадбирда Валеология фани ўқитувчиси З.С. Мирходжаева ҳам иштирок этди. З.С. Мирходжаева сўзга чиқиб, ёшлар оила қуришдан олдин ўзларининг унга қай даражада тайёр эканликларини билишлари керак. Оила қуришдек муҳим вазифада инсон жисмонан, ҳам ақлан ва руҳан тайёр бўлиши зарурлиги тадбирда уқтирилди. Айни пайтда маънавий ва ижтимоий жиҳатдан тайёр бўлишлари ҳам эътиборга олиниши кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, тиббиёт юзасидан оила ва ундаги муносабатларда нималарга аҳамият беришлари кераклигини иштирокчилар англаб етишди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ. Бойматов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов