Мактаб битирувчиларининг институтимизга ташрифи
Юнусобод туманидаги 150-мактаб битирувчилари 22- январь куни ТИҚХММИга ташриф буюрдилар. "Геодезия ва геоинформатика" кафедрасидан мазкур мактабга г.ф.н., доцент О.Рўзиқулова бириктирилган. У ўқувчиларга Маркетинг бўлимидан олинган буклетлар ёрдамида мавжуд таълим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Битирувчилар институт бош биносидаги макет ёрдамида институтдаги мавжуд факультетлар ва улар фаолияти, бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда институт билан яқиндан танишдилар. АРМда бўлиб, китоблардан фойдаланиш жараёни, электрон кутубхонадан фойдаланиш бўйича тушунчаларга эга бўлдилар. Сўнгра, институдаги мавжуд бўлимлар фаолияти ва ўқув лабораториялари билан таништирилиб, замонавий соҳалардан бўлган “Давлат кадастрлари”, “Геодезия ва геоинформатика” йўналишларида таълим олиш жараёни яқиндан таништирилди. Кадастр соҳасида республикада етакчи олим и.ф.н., доцент Қ.Раҳмонов ҳозирги кунда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Соҳада етук кадрларга бўлган эҳтиёж ҳар бир турар жой мисолида тушунтирилди. “Геодезия ва геоинформатика” соҳасини иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти, Халқаро лойиҳаларни замонавий кадрлар таёрлашдаги ўрни (Tempus, Niropa, DisNGIS) институтни докторанти А.Хамралиев томонидан таништирилди. Ўқувчилар институт битирувчилари қайси соҳаларда ишлашлари, ўқишга кириш учун қайси фанларни кучайтириб ўқишлари; институтдаги факультетлар, кафедралар ҳамда ўқув лабораторияларида ва халқаро алоқалар бўлимида қандай ишлар амалга оширилиши ҳақида саволларига жавоблар олдилар. Мактаб билан ҳамкорлик давом эттирилади. Ўқувчиларга институт сайтига кириб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари юзасидан стажёр ўқитувчи Н.Миржалолов томонидан батафсил тушунчалар берилди. Ўқувчилар бой таассуротлар билан қайтдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати