Банк ходимлари билан давра суҳбати
Бугунги кунда юртимизда барча соҳалардаги сингари, банк тизимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, кунлик турмуш эҳтиёжларини қондиришда банкларнинг, уларнинг халққа кўрсатаётган хизматлари жуда муҳим.
2019 йил 21 февраль куни институтимизда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда бухгалтерия ходимлари иштирокида “Асака” банкининг Тошкент шаҳар филиали бошқарувчи ўринбосари ва бир қатор мутасадди банк ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Йиғилишда банк ходимлари “АСАКА” банки мисолида, бугунги кунда банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, мобил банк хизматларини кенгайтириш, омонат турлари, жисмоний шахсларга кредит бериш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Талаба ва ходимларни қизиқтирган имтиёзли таълим ва истеъмол кредити, конвертация бўйича ва бошқа кўплаб саволларига жавоб беришди. Банк ходимлари кўтарилган мавзу ва саволлардан келиб чиқиб, талабаларнинг бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда замон билан ҳамнафас ҳолда, банк тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида кенг маълумотга эга эканлигига алоҳида тўхталиб, бу ҳолат уларни жуда қувонтирганини таъкидлашди.
Банк мутасаддилари ва институт бухгалтерияси томонидан институтимизда талаба ва ходимлар билан шу каби учрашувларни даврий ўтказиб туришга келишиб олинди.
Бош ҳисобчи И. Хасанов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов