Зукколик қувноқлик билан

2019-йил 16-март санаси институтимиз талабалари учун яна бир ажойиб кун сифатида муҳрланди. Сабаби институт «Маданият саройи»да бир неча йиллардан бери ўтказилиб, ўз сафига минглаб ёшларни чорлаган «ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловга институтимизнинг барча факультетларидан вакил жамоалар ўзларининг янгича ғоя, ўзгача услуб ва бир-биридан қизиқарли саҳна кўринишлари билан иштирок этишди. Танловни томоша қилиш учун институтимиз профессор ўқитувчилари ҳамда талабари, шунингдек, пойтахтимизнинг бошқа олий таълим даргоҳлари талабалари ҳам ташриф буюришди.

Бу танловнинг ўтказилишидан мақсад қайси факультет жамоаси олдинда эканлигини аниқлаш эмас, аксинча институтимиз енгилмас «ТАРҒИБОТ» жамоасига янги аъзоларни тўплашдан иборат эди. Инсон ажиб бир хилқат, ҳар бир инсоннинг алоҳида истеъдоди, қизиқиши ва интилиши бўлади. Агар сизда ҳам шундай қобилиятлардан бор бўлса, биз сизни «САФИМИЗГА ЧОРЛАЙМИЗ!!!»

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов