Истеъдодлиларни излаб
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловини анъанавий равишда ўтказиб борилиши йўлга қўйилган. 2021 йил 19 март санаси институтимиз талабалари учун яна бир ажойиб кун сифатида муҳрланди. Сабаби институт «Маданият саройи»да бир неча йиллардан бери ўтказилиб, ўз сафига минглаб ёшларни чорлаган «ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда барча факультетлардан жамоалар янги таркиб, янги иқтидорлар билан ўз чиқишларини намойиш қилди.
Жумладан, "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультетининг «Позитив», "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультетининг «Сармоячи», "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг «Коктейль», "Гидромелиорация" факультетининг «Ноилож», "Гидротехника" факультетининг «Гидрол айф», "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультетининг «Оригинал», "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг «Таваккал» жамоалари иштирок этишди.
Танлов якунларига кўра яққол ғолиб деб «Коктейль» жамоаси эътироф этилди. 2-ўрин «Сармоячи» жамоаси шоввозларига насиб қилди ва 3-ўринни «Ноилож» жамоаси қўлга киритди.Танловда фаол иштирок этган ва энг шўх йигит, энг шўх қиз номинациялари бўйича ғолиб бўлган талабалар қимматбаҳо совғалар ва дипомлар билан тақдирланди. Бу йилги кўрик-танловимиз ғолиблари кўчма кубок ва қимматбаҳо совғалар ва махсус сертификатлар билан тақдирланди. Жамоалардаги янгича ёндашиш ва иштиёқ институтга таклиф этилган меҳмонларда ҳам қизиқиш уйғотди ва ёшларга ўз тавсияларини бериб ўтишди. Танловни томоша қилиш учун институтимиз профессор ўқитувчилари ҳамда талабари, шунингдек, пойтахтимизнинг бошқа олий таълим даргоҳлари талабалари ҳамда "Браво" жамоасининг етакчилари ҳам ташриф буюришди.
Бу танловнинг ўтказилишидан мақсад қайси факультет жамоаси олдинда эканлигини аниқлаш эмас, аксинча институтимиз енгилмас «ТАРҒИБОТ» жамоасига янги аъзоларни тўплашдан иборат эди. Инсон ажиб бир хилқат, ҳар бир инсоннинг алоҳида истеъдоди, қизиқиши ва интилиши бўлади. Агар сизда ҳам шундай қобилиятлардан бор бўлса, биз сизни «САФИМИЗГА ЧОРЛАЙМИЗ!!!»
ТИҚХММИ матбуот хизмати