“Атроф-муҳит ва ресурслар иқтисодиёти” мавзусида модул курс
Иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, сув ва ер ресурсларининг ифлосланиши, ичимлик суви танқислиги ва шунга ўхшаш бошқа муаммолар бугунги кунда нафақат Ўзбекистон учун балки, бутун жаҳон олдида турган долзарб муаммолар ҳисобланади. Ушбу муаммоларни бартараф етиш учун ер юзида яшаб турган ҳар бир шахс масъулдир.
Жорий йилнинг 9, 11, 16, ва 18 март кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг талаба-магистрлари, ёш олим ва тадқиқотчиларининг атроф-муҳит иқтисодиёти тўғрисидаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида SUSADICA лойиҳаси томонидан “Атроф-муҳит ва ресурслар иқтисодиёти” мавзусида модул курс ташкил этилди. Дастлаб, ушбу модул курсда иштирок этиш истагида бўлган талаба-магистр ва ёш олимларни аниқлаш учун онлайн сўровнома ташкил этилди. Келиб тушган аризалар ва белгиланган талаблар бўйича 17 нафар тадқиқодчилар саралаб олинди.
Ушбу курс атроф-муҳит иқтисодиёти йўналишида чуқур билим ва амалий тажрибага эга бўлган Германиянинг Гиссен университети доктори Майкл Хублер томонидан олиб борилди. Онлайн ташкил этилган курс давомида профессор мавзуни атрофлича, ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди. Шунингдек, мавзу доирасида тайёрлаган видео дарслар ва тақдимотларини талабаларга тақдим этилди. Интерактив шаклда ташкил этилган лекцияларда ёш тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Профессор томонидан берилган мавзу доирасида вазифаларини ўз вақтида бажариб амалий кўникмаларини янада бойитишди.
Курс якунида профессор Майкл Хублер томонидан иштирокчиларга одиндан тайёрланган мавзулар ёки ўзларининг мавзулари бўйича илмий асосланган эссай ёзиш вазифаси берилди. 19 март куни SUSADICA лойиҳасининг мажлислар залида эссай ёзиш бўйича лойиҳа координатори Н.Мухамедова томонидан иштирокчиларга консултация ўтиб берилди. Эссайларни топшириш муддати белгилаб олинди. Иштирокчилар томонидан ёзилган эссайлар натижаларига кўра SUSADICA лойиҳаси томонидан сертификатлар топширилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати