Талабалар лигасида
Тошкент шаҳридаги Халқаро олийгоҳлари талаба-ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “ТАЛАБАЛАР ЛИГАСИ” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзимизнинг “Ирригатор” терма жамоаси ғолиб бўлгани боис барча қадрли устоз ва мураббийлар дилидан ушбу истаклар кечгани аниқ. "Мазкур беллашувда фахрли I - ўринни қўлга киритиб, чемпионат ғолиби бўлганингиз билан институтимиз номидан чин кўнгилдан табриклаймиз! Сизлар қўлга киритган бу ғалаба бутун институтимизга чексиз қувонч бағишлаб, ТИҚХММИ талабаларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади. Барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон -шуҳратини дунёга тараннум этишга доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз." Ушбу истаклар тил учидан эмас, балки дил тубидан изҳори қалб ўрнида таралаётганини сезмаслик мумкин эмас.
“Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М.Норқобилов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов