Испаниялик профессорнинг маърузаси
Испаниянинг Барселона шаҳридаги Леида университети профессори, “Бирлашган ўрта асрлар илмий-тадқиқот маркази” директори Флосел Сабате 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 14-00 да “Ўрта асрларда Пиреней ярим оролида ирригация тизимлари” мавзусида институтнинг ҚХМ, ГИМ, ҚСХЭТ факультетларининг иқтидорли талабаларига маъруза қилди. Маърузанинг кириш қисмида ГИМ факультети декани Б.Х.Норов сўзга чиқиб бу маъруза институтлараро меморандум доирасида ташкил этилгани, бугунги кунда институтнинг халқаро нуфузини оширишда ва талабалар билимини оширишда бу каби маърузалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди ва Флосел Сабатега сўз берди.
l Flosel Sabate Сабате ўз маърузасида Пиреней ярим оролида, хусусан Андалусияда ўрта асрларда мавжуд бўлган ирригацион тизимлар ва уларнинг бугунгача етиб келган иншоотлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди. Олимларнинг таъкидлашича бу иншоотлар Ўрта Осиё ирригация иншоотларига ўхшаб кетади ва улар ислом цивилизациясининг муҳим бўлагидир. Бу маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. "Гуманитар фанлар" кафедраси мудири Ш. М. Ўлжаева Флосел Сабатега ва у ишлаётган Леида университети раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. ҚХМ факультети декани Қ.О. Шовазовга ушбу маърузани ташкил этишда амалий ёрдам бергани учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати