Гиёҳвандлик - аср вабоси
2019 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази бўлим бошлиғи Ш. Ғуломов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Шавазов, иштирокида “Гиёҳвандлик ва наркотик моддаларга қарши курашиш” мавзусида профлактик тадбир ўтказилди. Тадбирда “Гидротехника қурилиши” факультети декан ўринбосарлари А.Азимов, С.Рўзиев ва ГТҚ факультетининг 160 нафар талабалари иштирок этдилар.. Тадбир давомида Ш.Ғуломов гиёҳвандлик ва норкаманияга қарши кураш бўйича Республикамизда балки бутун жаҳонда олиб борилаётган ишлар бўйича сўзлаб берди ва видеофильмлар қўйиб кўрсатди. Учрашув жуда қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига маъноли жавоблар олишди. Учрашув иштирокчиларда жуда яхши таъсурот қолдирди.
ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов