Кўчма дарс машғулоти
2019 йил 22-май куни "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” таълим йўналишидаги 307 - гуруҳда илмга интилувчи талабалар анчагина. Ўша гуруҳга “Энергия тежамкорлик асослари” фанидан лаборатория кўчма дарс машғулотлари “Гидропоника маркази” ДУК корхонасида ўтказилди.
Талабалар янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда замонавий энергия тежамкор технологияларини ишлаш принциплари билан таништирилди.
“Энергия тежамкорлик асослари” фани бўйича автоном электр станцияси, замонавий энергия тежамкор технологиялари юзасидан энергия тежамкор электр ускуналари бўйича маълумотлар берилди.
Дарс машғулотларини «ЭТ ва ЭЖФ» кафедраси ассистентлари О.Матчонов олиб борди.
"Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш" ассистенти О. Матчонов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов