Амалиётда келаси ишлар меваси
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва ТИҚХММИ билан 2020 март 15 мартда тузилган 22 - сонли хўжалик шартномаси доирасида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги ТСТ “Cluster” МЧЖнинг Ўзбекистон 3 ҳудудидаги, 6- участкасида жойлашган 24 гектарлик ғўзанинг УзПИТИ R-2 нави экилган тажриба майдонига “Ирригация ва мелиорация” кафедраси проф.в.б.Матякубов Б.Ш. ҳамда СТСТ - 1 курс магистрантлари Абдукаримов Аброр ва МСД 1 курс магистранти Бобоқандов Шодиёрлар мавсум бошида дала шароитида бажариладиган ишларни амалга ошириш учун тажриба даласига ташриф буюришди.
Ташриф вақтида ғўза экилган майдонни суғориш ишлари бошланиши муносабати билан Туркиянинг “Netafin” фирмасидан томонидан лойиҳалаштирилган томчилатиб суғориш технологиялари далага жойлаштирилди ва суғориш учун дала тайёр ҳолга келтирилди.
Тажриба схемасига асосан вариант ва такрорланишлар белгиланиб олинди ва барча агротехник тадбирлар дала журналига ёзиб олинди. Тажриба даласида 2019 йилда эришилган (томчилатиб суғориш технологиясини лойиҳалашдан олдин) натижалар юзасидан фермер ва туманидаги ТСТ “Cluster” МЧЖнинг иш юритувчиси Файзулин Руслан ҳамда ишчилари Даулетбаев Ринат, Норматов Иброхим, Холматов Элёрлар билан суҳбат жараёнида барча маълумотлар олинди ва келгусида дала шароитида бажариладиган ишлар режалаштириб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати