Илмий ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инновациён ривожланиш вазирлиги билан тузилган шартномага асосан КХ-А-КХ-2018-297 Хоразм воҳаси (Хоразм вилояти ҚҚР нинг жанубий туманлари) нинг суғориладиган ерларини гидромодул ва ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибларини ишлаб чиқиш мавзусидаги 2020 - йил режадаги лойиҳанинг амалий ишларини бажариш учун институтимизнинг илмий изланувчилари Ў.П. Исломов ва И.К.Уразбоевлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида жойлашган тажриба далаларига ташриф буюрушди. Хизмат сафар пайтида тажриба далаларидан ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар, суғориш ишларини олиб бориш, ер ости сизот сувлари сатҳи ва минерализатсияси ўрганилиб керакли ма'лумотлар олинди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати