“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети мураббийлар кенгаши раиси ҳисоботи
Ҳисобот ҳисобот учун эмас, балки унинг тарбия ёхуд таълимга ижобий таъсири қай тарзда бўлганини билиш ва тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 2020 йилнинг 22 июнь куни институтда 2019-2020 ўқув йилида маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар юзасидан “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети мураббийлар кенгаши раиси М.Рахматалиевнинг ҳисоботи эшитилди. Мазкур ҳисобот йиғилишида факультет декани бошчилигида барча мураббийлар ҳамда факультетда таълим-тарбияга масъул кишилар иштирок этишди. Ҳисобот йиғилиши ZOOM платформаси орқали масофадан туриб амалга оширилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, институт Бош мураббийси З.Исмаилова, институт Иқтидорли талабалар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаровлар ҳамда институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси А.Бердимуродовлар иштирок этди.
Кун тартибидаги муҳокама этилган масала якунланган ўқув йилида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишларнинг амалга оширилганлиги ҳолати ҳамда мазкур йўналишларда қилинган ишлар сарҳисоби бўлди. Ҳисоботда факультет бош мураббийи томонидан ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, гуруҳ мураббийларининг йил давомидаги фаолияти, карантин даврида мураббийларнинг талабалар билан масофадан туриб ишлашида эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди. Ҳисобот эшитилгандан сўнг масалалар юзасидан атрофлича савол-жавоблар бўлиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати