Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш йиғилиши
2020 йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгашининг 2020-2021 ўқув йилитдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси, Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш аъзолари: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи аъзо, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси, факультетлар хотин-қизлар кенгашлари раислари иштирок этди. Кун тартибидаги масала институтда Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш иш режаси ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раислигига номзод сайловини ўтказишдан иборат бўлиб янги ўқув йилида институтда хотин-қизлар масаласида янгича ёндашувларни амалга ошириш бўйича ташкилий ишлар қай тартибда амалга ошириш юзасидан фикрлашилди.
Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш иш режасини кириш сўзи билан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев очиб берди. Институт хотин-қизлар кенгаши раиси З.Исмоилова мазкур институтда мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишда ёрдамга муҳтож хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, Кенгаш зиммасига юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида институтда хотин-қизлар ўртасида турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, институтдаги хотин-қизлар, айниқса ёрдамга муҳтож хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг розилиги билан уларнинг уй-жой ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлари билан танишиш, Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича институт веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, юклатилган вазифаларни бажариш учун семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда зарур ҳолларда тадбирларга давлат органлари ва жамоат ташкилотлари масъул ходимларини ҳамда маҳалла фаолларини таклиф этиш тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.
Институт хотин-қизлари фаолларидан Р.Газиева, З.Хафизовалар ҳам сўз олишиб хотин-қизлар меҳнат жамоасида жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш борасидаги мақсадли ишларни ташкил этиш, уларга кўмаклашиш ва уларни фикрларини тизимли мониторинг қилиш, талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш улар ўртасида ижтимоий фойдали меҳнат тури билан шуғулланадиган, ибрат намунасига эга бўлган хотин-қизларнинг ҳаёт фаолияти ва турмуш тарзларини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳим эканига тўхталиб ўтишди. Йиғилиш якунида Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш иш режаси бир овоздан маъқулланди ҳамда факультетлар Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раислигига номзод сайлови бўйича келшиб олинди.