Диссертация иши муҳокамаси
2020 йил 21 сентябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Бухоро муҳандислик-теҳнология институти таянч докторанти Шарипова Шахло Садуллаевнанинг “Инновацион таълим муҳитида ривожлантирувчи тренинглар орқали ихтисослик фани ўқитувчисининг касбий компeтентлигини ошириш” мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилинди.
“ПП ва ЎМ” кафедраси таянч докторанти Х.Туйчиев
ТИҚХММИ матбуот хизмати