Сифатли таълим - самарали натижа

Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган таълим тўғрисидаги ислоҳотлар юртимизнинг истиқболи, келажак авлоднинг инновацион фаолияти билан бевосита боғлиқ. Таълим сифатини белгилайдиган муҳим омиллардан бири педагогнинг замонавий билимга, интеллектуал салоҳиятга эга бўлиши ва ахборот компьютер технологияларини, таълим методларини пухта ўзлаштириши бўлса, иккинчиси унинг коммуникатив компетенциясидир.

Маълумки, коммуникатив компетенциянинг таянчларидан бири лингвистик, нутқий компетенциядир. Кўп билимга эга бўлиш бир томон бўлса, иккинчи муҳим жиҳат талаба онгу шуурига фан мавзуини сингдира олиш лаёқатидир. Бу эса психолингвистикани чуқур билиш ва амалда қўллай олиш билан изоҳланади. Давлат тили байрами муносабати билан ўтказилган тадбирларнинг аксариятида ана шу талаб ҳукмронлик қилди.

Устозимиз Раҳимбой Жуманиёзов Наманган муҳандислик технология институтининг ректори, сенатор Одилжон Маматкаримов ва “Тиллар” кафедраси жамоасининг таклиф ва ташаббуслари билан жорий йилнинг 20 октябр куни Наманганда бўлиб Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат қадри ва дарди” рукнида “ТИЛ ТАКТИКАСИ – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИНГ ИННОВАЦИОН ВА ТАЪСИРЧАН МЕХАНИЗМИ” ҳамда “ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯСИ” мавзуларида маъруза ўқиб қайтдилар. Тадбир профессор-ўқитувчилар ва талабаларга бағоят маъқул бўлганлигини англаш қийин эмас.

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти