Mиллат руҳи ва кўзгуси

2019 йил 21-октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ТИҚХММИ Қарши филиалида “Тил миллат кўзгуси” номли  байрам тадбири ўтказилди. Асосий ғояни кенг кўламда ёрқин ва жозибали акс эттириш учун саҳна байрамона безатилди. Тадбирни ТИҚХММИ Қарши филиали раҳбари кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда академик гуруҳ талабалари жамоаси  томонидан тил байрамига бағишлаб тайёрланган саҳна кўринишларининг танлови ўтказилди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар мукофотланди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов