Таълимдаги тарбиянинг томизғиси
Сўнгги йилларда Республикамиз олий таълим муассасаларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига қўшилди. Албатта, бунда таълим-тарбиянинг ўрни алоҳида ўрин тутади. Шу муносабат билан 22 октябр куни "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси мудири Р. Ойматов ҳамда профессор-ўқитувчилари томонидан "Ер ресурсларини бошқариш" факултети талабалар турар жойига ташриф буйиришиб "Таълимдаги тарбиянинг аҳамияти" мавзуси асосида тадбир ташкил этилди. Тадбирдан мақсад ёшларни тарбия орқали таълим сифатини ошириш ва жамиятимизга келажакда етук мутахассисларни етказишдан иборатдир. Ҳозирги кунда таълим-тарбияни ривожлантириш ҳар бир ёшларимиз бурчидир. Тадбир давомида талабаларнинг қизиқтирган саволларига профессор-ўқитувчилар томонидан жавоб берилди. Талабалар тадбири охирида ўз миннатдорликларини билдиришди.
“ Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов