Шижоат ва мурувватнинг алангаси

Олдин хабар қилинганидек, биринчи хайрия акцияси Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида бошланган эди. Бугун эса, Тошкент вилояти узоқ Ангрен шаҳрида жойлашган 34-сонли Махсус мактаб интернати, имконияти чекланган, меҳрга муҳтож ўқувчилар таълим олувчи муассасасига ташриф буюришди.

Навбатдаги хайрли ишга:

1. "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултети ёшлар етакчиси ва факултет талабалари,

2. "Гидромелиорация" факултети ёшлар етакчиси ва факултет талабалари,

3. "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факултети ёшлар етакчиси ва факултет талабалари,

4. "Ер ресурсларини бошқариш" факултети ёшлар етакчиси ва фаол талабалари бошчилик қилишди ҳамда юқори савияда тайёргарлик кўриб, озми-кўпми институт талабалари қўшган ҳиссани меҳрга муҳтож қалбларга етказишди.

Дастур тайёрланиб, эртак қаҳрамонлари, қорбобо, қорқиз ва 200 нафар талабаларнинг ҳар бири учун ажойиб совғалар ва ўйинлар ташкил этилди. Болажонларга байрам кайфияти улашилди. Барчаси хурсанд. Буни шунчаки таърифлаш қийин. Барча Факултет етакчилари бирлашиб катта ишни амалга оширишди. Ҳали олдинда амалий ишлар давом этади. Дўстлик, ҳамжиҳатлик абадий бўлсин. Сиз ҳам янги йил байрамига бағишлаб бирон хайрли ишга бугуноқ қўл уринг.

Институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда Институт Касаба уюшмаси қўмитаси маълумоти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов