Техника ва технологиялар – ривожланишнинг омили
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 - йил 31 - июлдаги 4410-сонли “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторини қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” қарори доирасида аграр секторни ҳудудларнинг табиий иқлим ва тупроқ шароитларига мос келадиган замонавий ва арзон қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Promzona.uz” компанияси вакиллари 2020 - йил 22 - январ куни институтимизга ташриф буюришди.
Корхона таъсисчиси ва бош директори Алишер Қосимов билан "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш", “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”, “Гидромелиорация” факултетининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли ва битирувчи талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда “Promzona.uz” компанияси ташкил топган кунидан бошлаб бугунги кунгача фаолият йўли, тракторлар, юк ташувчилар, пресс-йиққичлар, кулғтиваторлар, тупроққа ишлов бериш агрегатлари, фронтал юк ортгичлар, грейдерлар, автокранлар, экскаваторлар, автоғалтакли машиналар, юк кўтарувчи автокарлар, самосваллар ва шу каби бошқа техникаларни етказиб бериш, мижозларга кенг кўламли, кафолатланган ва сифатли хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича талабаларга батафсил маълумотлар берилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги ва гидромелиоратив ишларни механизациялаш, суғориш технологиялари соҳасида “5+1” дастури доирасида ҳамкорлик қилиш, институтда компания махсус аудиториясини ташкил этиш масалалари бўйича дастлабки келишувга эришилди ва истиқболли режалар белгилаб олинди.
"Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факултети декани Б.Норов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов