Нафосат-у назокатлилик намойиши

Нозик жуссаларига ярашган, чиройли миллийлик уфуриб турган кийимларни кийиб олишган, сочлари ўзларига ярашиғлик турмакланган қизлар оиламизнинг маҳалламизнинг юртимизнинг кўрки ҳисобланади.

Жорий йилнинг 22-февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019-йил 7-ноябрдаги 25445-хх-сонли топшириқ хати ҳамда вазирликнинг 2019-йил 11-ноябрдаги 1043-сонли бўйруғи билан тасдиқланган 2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида "Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси" шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича Назорат режанинг 26-бандида Талаба қизлар ўртасида "Қизлар давраси"кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш"и белгиланган эди. ундан ташқари Вазирлик томонидан "Қизлар давраси"кўрик танлови Коцепцияси Низоми ишлаб чиқилганлиги муносабати билан "ГТҚ ва ГИМ " факультетларида "Қизлар давраси" кўрик танлови ўтказилди. ушбу танловда факультетнинг барча талаба қизлари фаол катнашдилар

“Қизлар давраси” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилди. Унда факультетнинг талаба-қизларининг энг фаоллари, хусусан 1-курс талабаси Д.Хамидуллаева, 1-курс талабаларидан Г.Хамидуллаева, 2-курс талабаси М.Абдукаримова, ГТҚ факультетидан 1-босқич талабаси Оролбоева Гулойим, Андакулова Э., Пўлатова Д. – эпчиллиг-у чаққонликда, пазандаликда, зукколик ва билимда ўзларининг бошқалардан устун эканликларини билдириш мақсадида беллашдилар.  “Қизлар давраси” да иштирок этган талаба-қизлар кўрик-танловнинг биринчи шарти – ўзларини таништирувни қойиллатиб бажардилар. Қизларнинг нотиқлик маҳорати, шеърий сатрларни маромига етказиб ифода этишлари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Иккинчи шарт қизларимизнинг билим даражасини синаш мақсадида саволлар берилди. Билимли адабиётга  қизиқувчан қизларимиз бу шартдан ҳам аъло даражада ўтишди. 

Учинчи шарт– пазандалик бўйича ҳам қизлар ўзларининг бор маҳоратларини ишга солдилар. Тақсимчаларга солиниб, чиройли безатилган, бири-биридан мазали баҳорий салатларнинг номланиши ҳам қизларнинг юксак дидидан дарак бериб турарди.

Тўртинчи шарт эркин мавзу бўлиб унда қизларимиз ўз истеъдодларидан келиб чиқиб, бирлари ажойиб шеърлари билан, гўзал рақслари билан яна бирлари чиройли қўшиқлари билан барча йиғилганларни хушнуд этишди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан “Қизлар давраси”да иштирок этган истеъдодли қизларга  Факультет раҳбарияти томонидан эсдалик учун совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Қизларимиз ўзларининг шарқона одоби, ибо-ҳаёси, момолар удумларидан хабардорликлари уларнинг келгусида яхши турмуш ўртоғи, оила бекаси, она бўлиб вояга етишлари, улар қуражак оила жамиятимизнинг мустаҳкам пойдеворига муносиб ҳисса қўшишидан даракдир.

Институт хотин-қизлар қўмитаси б. т. раиси З. Ҳафизова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов