Турли таҳдидларга тўсиқ қўйиш зарурияти

Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича мамлакатимизда терроризм билан боғлиқ жиноятлар сони ўтаётган йилда бир неча  баробар камайган. Бугунги кунда ёшлар энг хавфли ва ўткир муаммолардан бири ҳисобланиши ҳамда мазкур ҳолат дунёнинг кўплаб давлатларида ижтимоий, маданий ва ахлоқий масалалар комплекци ўз ечимини кутаётган бир шароитда юзага келаётгани такидланди. Екстремизм, терроризм  ёшлар келажагига таҳдид мавзусидаги маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Унда факултет декани А.Фатхуллойев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллйев, факултет декан ўринбосарлари Н.Шайманов, С.Мансуров ва А.Каримов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Бинобарин, бузғунчи гуруҳлар йўқотилган ёш авлод учун ўзгаришлар агентлари, истиқболли имкониятлар ҳамда аниқ бир мақсадга эришиш усулига айланишга уринмоқда. Бу йўлда диний, мафкуравий ва миллий воситалардан фойдаланилмоқда. Халқаро экспертларнинг қайд этишича, 300 минггга яқин 18 ёшга этмаган ёш авлод вакиллари дунёдаги қатор диний-экстремистик гуруҳлар таркибидан жой олган. Ўтган давр мобайнида ахборот хавфсизлиги линияси бўйича олиб борилган ишлар натижасида террорчилик ва экстремистик характердаги миллиондан зиёд ахборот материалларидан ташкил топган. Интернет-ресурс тармоқдан ўчириб ташланди ёки фаолиятига тўсиқ қўйилгани, экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича кўплаб хорижлик мутахассислар эътиборини ўзига тортгани, эътиборга моликдир.  Хусусан, одамлар, биринчи навбатда ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданият, диний-ахлоқий маърифатни юксалтириш йўли билан тафаккур учун курашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий реабилитатция, экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган ва ўз хатосини англаганларни нормал ҳаётга қайтариш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Президенти Шавкат Мирзиёев  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида Бизнинг асосий вазифамиз ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси вируси тарқалишининг олдини олишдир, - дея таъкидлаб ўтганди. Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатларга БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг Маърифат ва диний бағрикенглик деб номланган. Хусусан, ёшларнинг ота-бобаларимизнинг муқаддас ислом динидан воз кечиб, христиан миссионерлари домига илинаётганини инобатга олсак, бу фаолият тинч-тотув яшаётган халқимиз ўртасига солинаётган раҳна-адоват эканлиги, ёшларимиз миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик учун маълумотларга эга бўлишимиз лозим ва ҳар биримиз ҳушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки Ватан, миллат, иймон-эътиқод бу муқаддас тушунчалардир, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши даркор. Ҳеч кимнинг бирор нарсани, ҳатто динни ҳам нотўғри, янглиш ва бўяб талқин қилишга ҳаққи йўқ ва бўлмаслиги керак эканлиги йиғилганларга айтиб ўтилди. Тадбирда мутахассислар томонидан барча  фикрлар талаба-ёшларимиз ҳаёт йўлларида дастур-уламал бўлиши айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида қимматли вақтини аямай келгани учун мутахассисга миннатдорчилик билдириб, бундай тадбирларни янада кўпроқ ҳамкорлик асосида ўтказиш режалаштирилди. Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда талаба-ёшлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

“Гидромелиоратция” факултетининг  ёшлар  билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллайев ахбороти

Институт  матбуот  хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов