Музей - мозий кўзгуси 

Музейлар ўтмиш билан бугунни боғловчи маънавият кўприги ҳисобланади. Музейлар маданий-маърифий муассаса ҳисобланиб унинг вазифаси тарихий ҳужжатлар маданий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш табиий бойликлардан намуналар жамлаш ва сақлаш уларни илмий жиҳатдан ўрганиб кўргазмаларга қўйиш ва кенг халқ оммасига ҳавола қилишдан иборат.

Музейлар фаолияти халқнинг тарихий тараққиёт жараёнида ривожланиб бориши қўлга киритган ютуқлари ҳамда қолдирган бой маданий-маънавий мероси хусусида жуда катта билимлар беради. Музейлар маданий-маърифий муассаса сифатида омманинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш уларни маънавий камолотга етказишнинг энг етакчи воситаларидан ҳисобланади.  Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таминлаш ва маданий меросимиз ҳисобланган тарихий музейлар билан таништириш мақсадида ГИМ факультети 102-гуруҳ талабалари 21-феврал куни "Темурийлар давлат музейи" ҳамда "Ўзбекистон тарихи давлат музейи" га ташриф буюришди. 

ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Д.Уралов  ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов