Муаммоли, муҳим маъруза

“Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергия таъминоти” факультети 5430500-Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши 2 курс 202 гуруҳ талабаларига 2020 йил 22 февраль куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасининг таклифига кўра, Тошкент иссиқлик  электр станцияси (ТашГРЭС), Иссиқлик олиш цехи инженер энергетиги И.Шукуров “Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларни таҳлил қилиш услублари ва жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш” мавзуси  бўйича ТашГРЭС мисолида муаммоли маъруза ўтиб берди.

И.Шукуров Тошкент иссиқлик  электр станциясида электр энергиясини хосил қилиш ва бунинг учун ҳар қандай ишлаб чиқариш корхоналарида биринчи навбатда техника ва электр хавфсизлик қоидаларига эътибор бериш кераклигини айтиб ўтди.

Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда ва электр энергиясини бошқа турга айланишида инсон учун барча ҳолларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйча кўрсатмалар бериб ўтди. Айрим ҳолатларда бахтсиз ҳодисалар сабаб жароҳатланиш рўй берганда уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва бу ҳолатлар бўлмаслиги учун нималарга эътибор бериш кераклиги тушунтирилди.

И.Шукуров томонидан ўтилган дарс машғулоти  қизиқарли ва савол жавобларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар мутахассис томонидан етарлича жавоблар олишди.

 

ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти

 Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов