Бинар дарс

2020 йил  24 февралда «Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» факультети «Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» кафедраси томонидан  СХМИМ йўналиши 103-гуруҳ талабаларига стажёр-ўқитувчи С.Холованинг  “Соҳа муҳандислиги тизимлари” фанидан бинар дарс ўтилди. Сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси  ҳамда институт 2-босқич магистранти  Расулов Баҳодир Одил уғли бугунги кунда сув хўжалиги тизимидаги ислоҳотлар ҳамда муаммолари тўғрисида ўзининг мазмундор фикрларини ёш кадрларимизга билдирди. Ҳақиқий мутахассис қандай илм салоҳиятга эга бўлиши ва бунинг учун бугун қандай ишларни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида суҳбатлашди. Педагогик маҳорат шаклларидан бири бўлган бинар дарс усули қизиқарли  ва савол-жавобга бой бўлди.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси   С.Холова ахбороти

 Институт матбуот хизмати раҳбариРахимбой Жуманиёзов