5 та муҳим ташаббус - ёшлар учун имконият
ТИҚХММИ Қарши филиалида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишларини тарғиб қилиш, тизимли ишларни ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Шу режа асосида ТИҚХММИ Қарши филиали талаба-ёшлари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 23 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус”ни ижросини таъминлаш мақсадида “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” бакалавриат таълим йўналиши 1-курс 127-гуруҳ талабалари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва волейбол турларидан спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақаларига гуруҳ талабалари жалб қилинди.
Шунингдек, “Мен ўқиган асар” мавзу асосида китобхонлик куни ташкил қилинди. Ушбу китобхонлик кунида гуруҳнинг барча талабалари филиал ахборот ресурс марказидаги ўқув ва бадиий адабиётлар билан танишиб, ўзлари севган китобларини мутолаа қилишди. Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ҳамда билим манбаидир. Китоб - фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур чироғи ҳисобланади. Китобни инсон тафаккурининг қанотига қиёслашади. Зеро, тафаккури, дунёқараши кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир.
Маънавият эса инсонда китоб ўқиш орқали шаклланади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг асрлар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб-ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ дейди – гуруҳ мураббийи Илҳом Ғаниев.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифт бўлими бошлиғи Бунёд Рўзиқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати