Илмий мақолаларни чоп қилишда Q1 va Q4 квартилли журналлар қандай танланади?
Жорий йил 23 апрель куни Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими ташаббуси билан, институт профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва ёш олимлари учун “Scopus ва WOS базаларида индексация қилинган Q1 ва Q2 кварталли илмий журналларни аниқлаш ва ушбу журналларда илмий мақолалар чоп этиш” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди. Вебинарни Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Экспертиза маркази” етакчи эксперти Мехриддин Турсунов олиб борди. Вебинар қизиқарли савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Вебинар қатнашчиларига
1. Қандай журналлар Q1 - Q4 квартилли журналлар хисобланади?
2. Q1 - Q4 квартилли журналлар қандай аниқланади?
3. Q1 - Q4 квартилли журналларга қўйилган асосий талаблар?
4. Журналларни Scopus ва Web of Science даги сақланиб туришини текшириш? каби саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб олинди.
Шунингдек, вебинарда қатнашчиларга умумий холда Q1 - Q4 квартилли журналларни аниқлаш ва мақола чоп қилишда аниқ соҳа йўналишини танлаб олиш бўйича тушунчалар мисоллар билан келтириб ўтилди.
Проректор Т.З.Султанов хам мазкур мавзу бўйича спикер М.Турсунов ва вебинар қатнашчиларига ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди. Келгусида илмий мақолаларни чоп қилиш юзасидан янада соддароқ холда тушунтириб бериш бўйича вебинарлар ташкил қилиниши келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати