ЕРБ факультети «Олий математика» кафедрасида ташкил этилган олимпиада натижалари

«Олий математика» кафедрасида 20.04.2021 куни соат 14:00 да институтнинг Г-бино, 2-маърузалар залида “олий математика” фанидан олимпиаданинг 1-босқичи ўтказилди. Ушбу олимпиадада институтимизнинг барча факултетларидан саралаб олинган 43 нафар иқтидорли талабалар қатнашишди. Талабаларнинг тўплаган баллари эълон қилинди ва республика босқичга қуйидаги талабалар: 1-ўрин: СХТЭБ факультети 106-гуруҳ талабаси Бозорбоев Жаҳонгир, ГМ факультети 101-гуруҳ талабаси Тожимуродов Фахриддин, 2-ўрин: ҚХМ факультети 111-гуруҳ талабаси Тоштемиров Отамурод, ҚХМ факультети 302 гуруҳ талабаси Норқулов Достонлар йўлланмани қўлга киритишди. «Олий математика»  кафедрасида ташкил этилган 1-босқич олимпиададан фотолавҳалар:

«Олий математика» кафедраси мудири  Ф.Ж.Тўраев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати