«Насос ва насос станциялари» республика фан олимпиадаси 1-босқичи натижалари

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасалари (ОТМ) талабалари республика онлайн фан олимпиадасини 2021 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 31 мартдаги 159-сон буйруғи билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика онлайн фан олимпиадаси ўтказиш тартиби белгиланган. “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг саъй-ҳаракати туфайли илк маротаба “Насос ва насос станциялари” фанидан олимпиаданинг республика босқичи ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 апрел куни республика онлайн фан олимпиадасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” ва “Ирригация тизимларида гидроэнергетик объектлар” таълим йўналишлари 3 ва 4 курс талабалари қатнашди. Олимпиаданинг биринчи босқичи натижаларига кўра “Гидротехника қурилиши” факултети 411-гуруҳ талабаси А.Курсеитов I ўрин, 410-гуруҳ талабаси Ш.Душабоев эса II ўринни эгаллади.

“СЭ ва НСФ” кафедраси асс. Б.Н.Шодиев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати