“Халқаро биологик хилма-хилликни асраш куни”га бағишланди
БМТ ташаббуси билан 22 май “Халқаро биологик хилма-хилликни асраш куни” деб эълон қилинган. Ушбу экологик сана бутун дунё ҳамжамияти сингари мамлакатимизда ҳам кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан 2019 йил 22 май куни, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида шу кунга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Экология партияси ва Республика Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ташкил қилинди.
Семинар институт проректори Тохир Султонов томонидан очиб берилди. Семинарда Олий мажлис қоннчилик палатаси депутати Қурбонов Абдурахим Эшонқулович биохилмахилликка доир долзарб массалалар тўғрисида гапирди. Сўнг “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси проф. Каримов Б.К. Биохилмахиллик ва экотизим хизматлари глобал ҳолати ҳақида чиқиш қилди. Асосий чиқишлар орасида Экология партиясининг қўмита аъзоси Азизов Ш.В. ва Тошкент қўмитаси раиси ўринбосари Шарипова Диёра Экология партияси вазифалари тўғрисида маълумот берди. Семинар якунида ариза берган талабаларни Экологик партия сафига қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда 100 яқин институт талабаси партиянинг аъзолик билетини олди. Бугунги кунда 300дан ортиқ институт талабалари ва ўқитувчилари партия аъзолигига ариза топширишган.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов