ТИҚХММИ Бухоро филиали директори Ш. Ж. Имомов талабалар турар жойида хорижлик талабалар билан учрашди
Самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтган учрашувда Имомов Шавкат Жахонович талабаларга институтда бўлаётган ўзгаришлар, таълим олиш учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил гапириб берди. Мазкур талабалар институтимиз нуфузини жаҳон миқёсида кўтарадиган асосий индикаторлардан бири ва уларга тегишли шароит яратиш учун биз барча имкониятларни ишга солишга доим тайёр, деб таъкидлади Шавкат Жахонович.
Хорижий талабалар ҳам чиқишлар қилиб институт ректорига яратилаётган шароитлар ва имкониятлар учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. Талабалар билан учрашувда бошқа ташкилий масалалар, жумладан хорижий талабаларни институтни барча кафедра ва курсларида очилган илмий тўгараклар ишида фаол қатнашишини таъминлаш ҳақида ҳам келишиб олинди.
ТИҚХММИ Бухоро филиали матбуот хизмати
ТИҚХММИ матбуот хизмати