Қарши шаҳар Араловул маҳалласи уюшмаган ёшлари ҳамда ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамкорлигида футбол мусоқабаси ўтказилди
Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, Қарши шаҳридаги Араловул маҳалласида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича ТИҚХММИ Қарши филиали билан биргаликда "Араловул" МФЙга қарашли сунъий қопламали майдонда уюшмаган маҳалла ёшлари ўртасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида мини футбол бўйича ўзаро дўстлик мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада ТИҚХММИ Қарши филиали раҳбарияти ҳамда "Араловул" МФЙ раиси иштирок этишиб, жамоаларга омад ва зафарлар тилади. Мазкур спорт мусобақасида маҳалланинг уюшмаган ёшлари қатнашиб, жисмоний имконият ва маҳоратларини намойиш этдилар. Мусобақа якунида филиал раҳбариятининг эсдалик совғалари маҳалла ёшларига топширилди. Ташкиллаштирилаётган бундай тадбирлар ёшларни бир мақсад сари жамлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қалбларида юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини ошириш ва спортга жалб қилиши билан аҳамиятлидир.
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Анвар Абдиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати