Талабаларнинг амалиётдаги фаолияти
Талабаларнинг амалиётдаги фаолияти Институтимиз ректорининг 2021 йил 29 майдаги 553/т буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултети 5430500 «Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти» таълим йўналиши 2-босқич 201, 202 ва 203(р)-гуруҳ талабалари «Электр ускуналар монтаж технологияси» амалиётини 2020-2021 ўқув йилининг ўқув жараёни жадвалига асосан 2021 - йил 7 июндан 31 июлгача институт ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тузилган шартнома асосида амалиёт объектларига юборилди.
Ушбу талабаларга “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири А.Бердишев, кафедра доценти Ў. Халиқназаров ва ассистент Ш.Юсуповлар амалиёт раҳбари этиб белгиланган. Талабалар «Электр ускуналар монтаж технологияси» бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари ва электр тармоқлари корхоналарида амалиётларини ўташмоқда. Бу амалиёт талабаларимизнинг назарий олган билимларини ишлаб чиқариш билан боғлаш ва келажакда етук мутахассис бўлиб етиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати