“Маҳалла билан ҳамкорлик”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Шахрисабз” М.Ф.Й., билан ТИҚХММИ “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ҳамкорлигида 2021 йил 23 июнь куни Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “Шахрисабз” М.Ф.Й. раиси Кошетова Жумабеке Танибергеновна, раисининг хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Карабаева Матлуба Собировна ҳамда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири А.Ахмедов, кафедра профессор-ўқитувчилари А.Бобожонов, Ш.Хожимухамедова, И.Юлдашева, А.Табаев, Д.Талипова, Н.Акрамова, Г.Тошходжаева ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этишди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди, шеърияти ҳамда ҳаёт йўлини ифода этувчи фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда шеърлар ўқилди. Давра суҳбати сўнгида маҳалла идорасига китоблар, спорт анжомлари совға қилинди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати