Маҳалла-азим ҳаёт маскани

Маҳалла-азим ҳаёт маскани  Маҳалла азалдан миллий қадриятлар, эзгу амаллар маскани бўлган. Меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳашару маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ҳамда анъаналар маҳалла муҳитида шаклланган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Мирзакалон Исмоилий” маҳалласи билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалла раиси М.Халимова, хотин-қизлар ва ижтимоий манавий масалалар бўйича раис ўринбосари Ф.Иқболова,  Нуронийлар кенгаши раиси Р.Каримов факультетда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ҳамда ЭТва ЭЖФ кафедраси доценти Ў.Холиқназаров иштирок этди. Маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириб борилиши жамиятимиз сиёсий-иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас бир қисми сифатида ушбу ноёб тузилманинг мақомини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлди. Шу билан бирга Мирзо Улуғбек ҳокимлиги томонидан “Маърифатли аёл” ҳамда “Одобли қиз” номинацияларида иштирок этгин Д.Ахунжанова, К. Нодировалар тақдирландилар.  Дарҳақиқат, маҳалла ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг кўзгусидир, халқимизнинг энг яхши анъаналари, урф-одатлари, хусусан, меҳр-шафқат, мурувват, эл-улуснинг ҳамжиҳатлиги маҳалла ҳаётида ёрқин намоён  бўлмоқда.

 

 

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

энергия таъминоти ” факултетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ матбуот хизмати