ГИМ факультети талабаларига қўшимча ноодатий амалиёт ташкил этилди
Институтнинг илмий ўқув марказида ҳозирда амалиёт ўтаётган ГИМ факультети иккинчи босқич талабаларининг ўқув машғулотларидан сўнг, бўш вақтини унумли ўтказиш ва улар онгидаги экинларнинг ҳосилдорлигини тахминий ҳисоблаш усулларини шакллантириш мақсадида “Гидромелиораив ишларини механизациялаштириш” факультети ГИМ кафедрасидан ушбу амалиётда қатнашаётган магистр С.Меликузиев бошчилигида факультетнинг 202 ва 203-гуруҳ талабалари билан пахта даласининг бир мавсумдаги тахминиий ҳосилдорлигини аниқлаш бўйича қўшимча дала амалиёти ташкил этилди. Гуруҳлар талабаларининг ҳар бири даланинг турли ҳосилга эга бўлган нуқталаридан 1 м2 даги жойларини белгилаб олган ҳолда ғўзалар сони ва кўсаклар сонини санаб чиқдилар. Шундан сўнг ҳосилдорликни ҳисоблаш ишларининг назарияси даланинг ўзидаёқ талабларга тушунтирилиб 1 гектар пахта хом ашёсининг тахминий ҳосилдорлиги центнерларда аниқланиб, фермер бу йил шу даладан қанча миқдорда фойда олиш имкониятига эга эканлиги ҳам ҳисоблаб чиқилди.
С.Меликузиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов