Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар

Электр энергетикаси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манбадир. Бу тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларини кўпайтириш ва истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам президентимизнинг электр энергетикаси иқтисодиётнинг "мотори" бўлиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни, умуман ҳаётни бу соҳасиз тасаввур қилиб бўлмайди, деган сўзлари эсимиздан чиқмайди. Шу муносабат билан “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факултетида 2020 йил 20 август куни "Энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида ZOOM платформаси орқали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Узоқ йиллар “Ангрен Иссиқлик станцияси” директори лавозимида фаолият олиб борган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Аминов Носиржон Хасанбоевич ҳамда Энергетика вазирлиги, “Энергия самарадорлигини ошириш департаменти” директори Хакимов Музаффаржан Хабибуллаевичлар тадбир меҳмонлари бўлиб иштирок этдилар.

Тадбирни ҚСХЭТ факультети декани А.Исаков очиб берди. Улар ўзларининг кириш нутқида жумладан, шуларни эътироф этди. Ушбу синовли кунларни  эсон-омон ортда қолдириб, жонажон институтимизда юзма-юз учрашиш насиб қилсин. Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, пандемия шароитида уйда қолиб онлайн ўқиш шароитига кўникиб улгурдик. 2020-2021 ўқув йилини ҳам онлайн бошлаш олдида турибмиз. Шу муносабат билан янги ўқув йили олдидан сизлар билан суҳбатлашиб олишни ўзимизга ихтиёр қилдик ва сизларни қизиқтирган барча саволларингизга жавоб оласиз деган умиддамиз.

Сўнгра Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев сўз олиб, ҳозирги пандемия шароитида уйда қолиб ўқитувчилар томонидан берилган барча дарсларни чуқур ўрганиш кераклигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Аминов Носиржон Хасанбоевич ҳозирги кунда Энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтди. Энергетика вазирлиги, “Энергия самарадорлигини ошириш департаменти” директори Хакимов Музаффаржан Хабибуллаевич эса бугунги кунда талабаларнинг нафақат ўқиши, балки кейинги фаолиятлари учун амалий кўникмаларга ҳам эга бўлиши кераклигини таъкидлади. Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан берилган барча саволларга жавоб беришди. Талабалар шунга ўхшаш соҳа мутахассислари билан бўладиган учрашувларни янада купайтириш кераклиги буйича таклифлар беришди. Тадбир жуда қизғин  муросаларга бой тарзда ўтди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати