МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИНГ ҚУТЛОВИ
Шундай қудратли куч борки, уни қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб, тиш билан тишлаб, бурун билан ҳидлаб, қулоқ билан тинглаб бўлмайди. Фақат ҳис этиш мумкин бўлган, лекин қудратли ва енгилмас куч бу маънавиятдир. Дарахт сояси ва меваси билан қимматли бўлгани цингари маънавият ҳам ғояси ва шеваси билан аҳамиятлидир.
Президентимиз ибораси билан айтганда, у энг таъсирчан ва қудратли қуролдир. Жамият ривожининг ўзани ва ўзаги маънавият ва маърифат билан боғланар экан, бунга эътибор ҳам шунга мос ҳолда, юқори даражада бўлиши тайин. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг "маънавий йўналишларимиз иқтисодий йўналишларимиздан ўн қадам олдинда юрмас экан, биз залворли мақсад ва вазифаларни, истиқболли режларни амалга ошира олмаймиз" мазмунидаги ўғитлари бежиз эмас. Бунинг ўзиёқ, маънавиятнинг замирида узлуксиз талим ва узлуксиз тарбия ётиши муқаррарлигини билдиради.
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Хоразм вилоятида “Маънавият фестивали”нинг ўтказилиши ҳам ана шу ҳаракатнинг узвий давомидир.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад халқимиз маданий меросининг ўзига хос хусусиятлари, маърифий аҳамиятини ёритиш билан бир қаторда, аҳоли ўртасида ички туризмни ривожлантириш, замонавий технологик воситалардан самарали фойдаланган ҳолда тарихий обидалар ҳақида маʼлумот бериб, тарғибот-ташвиқотини кучайтиришдир.
Фестивал якунида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда институтимизнинг Матбуот хизмати раҳбари, филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзовнинг ҳам фахрий ёрлиқ, соврин ва дипломга эга бўлганлиги бизни ғурурлантирмасдан қолмайди. Устознинг фақат институт доирасидагина эмас, балки бутун Республика миқёсида маънавий ва маърифий ҳаракатниг етакчилардан бири эканлиги инститтимиз професор-ўқитувчиларини ҳам руҳлантириши аниқ.
Уларнинг яқинда "Маънавият" наширётида чоп этилган "Тарғиботчи маҳорати" рисоласи, "Ўзбекистон" наширёт-матбаа ижодий уйида нашр этилган "Сиз нотиқ бўлмоқчимисиз?" номли услубий қўлланмаси унинг шу соҳанинг назариётчиси, ҳам амалиотчиларидан бири эканлигини исботлайди. Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган ташаббускор тарғиботчиларга “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим қилиниши шу соҳа вакилларига янада куч-ғайрат бахш этди десак, муболаға бўлмайди.
Устоз, мамлакимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, кенг кўламли бунёдкорлик ислоҳотларини тарғиб этишдаги ташаббускорлигингиз учун "ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ" дипломини қўлга киритганингиз билан самимий табриклаймиз. Унвон ва даражалар бардавом бўлсин!
"Гуманитар фанлар" кафедрасининг ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти