Хорижлик мутахассис маъруза қилди
Жорий йилнинг 22 октябрида АҚШ нинг Калифорния университети профессори Джеймс Э. Айарс Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ марказида Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Магистрал каналлар ва ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари учун “Суғориладиган ерларни сув билан чекланган муҳитга мослаштириш, муаммолар ва имкониятлар” мавзусида маъруза ўқиди. Улар ўз маърузасида тингловчиларимизга Калифорния штати ҳақида, сувдан фойдаланиш ва сув таъминотининг қисқача тарихи, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари ва шўрланишни бошқариш бўйича маълумотлар берди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор ўқитувчилари Бахтиёр Матякубов ва Илҳом Бегматовлар ҳам маъруза охирида ўз тажрибалари бўйича профессор Джеймс Э. Айарс билан фикр алмашишди.
Туман ирригация бўлими бошлиқлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар.
ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлими бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов