Талабамиз бронза медаль соҳиби     

Мамлакатимизда  жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. 

“JIU-JITSU” спорт тури ҳам дунёда кенг ривожланиб бораётган замонавий яккакураш турларидан биридир. Мазкур спорт туридан мунтазам жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар ўтказиб келинмоқда. 

2019 йил 10 - 21 октябрь кунлари “JIU-JITSU” спорт тури бўйича Қоғоғистоннинг Алмата шахрида ўтказилган катталар ва профессионаллар  ўртасида KUZ OPEN - 2019 Халқаро мусобақасида "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети СХМИМ таълим йўналиши 2-босқич 203-гуруҳ талабаси Рустамов Сирожбек 60 кг вазн тоифасида бронза медаль соҳиби бўлди. 

 

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов