Табиий хавфли жараёнлар ва уларнинг атроф муҳитга салбий таъсири

Дунё миқёсида содир бўладиган табиий хавфли жараёнлардан келадиган зарарларнинг 90 % куйидаги жараёнларга тўғри келади:

  • -сув тошқини-40%;
  • -кучли шамоллар-бўронлар-20%;
  • -зилзила-15%;
  • -қурғоқчилик-15%  

Бунинг оқибатида йилига жаҳон иқтисодиёти 80 млрд. доллар  зарар кўради ва 250 минг нафар одам қурбон бўлади.

Юқорида келтириб ўтганимиздек, табиий хавфли жараёнлар атроф муҳитга салбий таъсири юқори бўлиб, ҳар бир соҳага ўзининг салбий таъсирини кўрасатади. Бугун шу мавзуда 3 босқич талабаларига  Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси мудири Хайдаров Туйғун Анварович Очиқ маъруза машғулоти ўтказди.

Маърузада Тошкент давлат аграр университети доценти, Халилов Рахмонберди Жанович, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчиси Зиёда Агизова ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Ўқитувчи талабаларга ҳар бир табиий жараёнларнинг турлари, атроф муҳитга таъсири, салбий оқибатларини камайтириш йўллари ҳақида батафсил тушинчалар бериб ўтди. Маъруза қизиқарли ва мазмунли бўлиб, талабаларнинг фаол иштироки яққол сезилди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти