Президентимиз мурожaатномаси амалда
Жорий йилнинг 24 январ санасида “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ҳамда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Гулистон МФЙда жойлашган “National agro products” фермер хўжалиги раиси Гоипов Хамид билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди. Фермер хўжалигининг 300 гектар суғориладиган майдони бўлиб, пахта-ғалла алмашлаб экишга асосланган. Белгиланган режалар ҳар доим юқори ўринда бажариб келинмоқда.
Фермер хўжалигининг 47 гектар майдонида Европанинг ривожланган давлати, Италияда ишлаб чиқилган томчилатиб суғориш тизими орқали 2019 йилда пахта даласи суғорилган. Ҳозирги кунда 90 гектар майдонда пахта далаларини суғоришда томчилатиб суғориш технологияси лойиҳалаш учун Исроил Давлатининг “Netafim” компанияси билан Шартнома тузиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур фермер хўжалик билан хамкорликда "Ғўзани парваришида томчилатиб суғориш усулида суғориш тартибини ишлаб чиқиш" бўйича дала тажриба ишларини кафедра профессор-ўқитувчилари, бакалавр ва магистр билан биргаликда олиб бориши хамда институтимиз докторанти Эргашова Дильнара Толыбаевна ғўзани магнитли сувдан фойдаланиб суғориш ишлари келишиб олинди. Мазкур бажариладиган ишлар бўйича тайёрланган ишчи дастур фермерга тақдим қилинди ва ишларнинг бажарилиш кетма- кетлиги келишиб олинди.
Ирригация ва мелиорация кафедраси, проф.в.б. Матякубов Б.Ш.ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов