Талабалар мурожаатнома муҳокамаси билан

Республикамиздаги барча ташкилот, идора ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика Олий Мажлисига мурожаатини диққат билан тинглаб ўзаро муҳокама қилиш жараёни ва ҳар бир соҳа ўзига тегишли хулосалар чиқазиш тадбирлари бошлаб юборилди. Телевидение орқали ёзиб олинган нутқларини қайта кўриш ва ўз мулоҳазаларини билдириш бобида институтимиз талабалари бўш келишмади. Ахборот ресурс марказида, ўқув залидаги талабаларнинг аксарияти матбуот хизмати хонасига галма гал келиб Президентимиз мурожаатларини тинглаш асносида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашиши бизни ҳайрат ва қувончга чулғади.Улар, айниқса Президентимизнинг "Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман», "Ҳалоллик вакцинасини қаердан оламиз", "Депутат ва сенаторлар масалани астойдил ўргансин.

Маъқул деса - маъқул, номаъқул деса - номаъқул", "Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади", "Биз 30 йил давомида прописка масаласида ўзимизнинг фуқароларимиз оёғига кишан урдик", "Бир миллион дастурчи" катта драйвер бўлади", "Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади", "Иш ҳақи инфляциядан юқори даражада оширилади", "Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак", "Ҳокимлар энди ўз ваколатига кирмайдиган ишларни бажармайди", "Маҳсулот ишлаб чиқарсак, лекин сотиш учун бозоримиз бўлмаса ривожлана олмаймиз" деган нутқларига бефарқ бўлмасдан, тўлқинланиб кетишди. Биз мурожаатномада илгари сурилган вазифа ва масалаларни тарғиб қилишда яна давом этамиз.

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов