Сув куни мактабларда ҳам бўлиб ўтади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-марифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда, шу тадбирлар доирасида, жумладан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида илм олишга бўлган қизиқишни орттириш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган тизимли ишлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 314-умум таълим мактаби ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир  давра суҳбати шаклида ташкил этилди.
 Давра суҳбатида мактаб директори Ходжиназаров А.К., ТИҚХММИ таянч доктарантура доктаранти Н. Шайманов ва «Э ва СРБ» кафедраси стажёр ўқитувчиси Ж.Мирзақобуловлар мактаб ўқувчилари билан учрашиб, институт тарихи, бугунги кунда институтда илм олиш учун яратилган шароитлар ҳамда институтнинг республика ва халқаро миқёсида тутган ўрни ҳақида давра суҳбати ўтказишди. 
Давра суҳбати вақтида «22-март – Бутун жаҳон сув куни» муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам тизимлаштирилган тадбирлар ўтказиш келишиб олинди. 

"Э ва СРБ» кафедраси стажёр ўқитувчиси Ж.Мирзақобулов ахбороти 
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов