Бутунжахон Агроўрмончилиги Маркази хамкорлигидаги халқаро лойиҳа доирасида

Жорий йилнинг 23 март санасида Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтига Бутунжаҳон Агроўрмонхўжалиги Маркази (World Agroforestry Centre, ICRAF)  ташкилотининг GIZ/BEAF орқали BMZ томонидан молиялаштирилган “Ўрта Осиё Агро ўрмон хўжалигида тераклар - экишдан фойдаланишгача“ (“Planting poplars in the agroforestry of Central Asia -from planting to utilization “) ҳалқаро лойиҳаси доирасида  ICRAF  раҳбари Кумар Алиев ташриф буюрди. Ушбу лойиҳада ҳамкор давлатлар Германия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳисобланиб, лойиҳа 2019-2021йилларга мўлжалланган.

Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти ушбу лойиҳа иштирокчиси  ҳисобланиб, лойиҳа доирасида бир қанча вазифалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Кумар Aлиев Германия ва Италия давлатларидан  Ўрта Осиёга  1500 га яқин терак навларини олиб келишга муваффақ бўлиб, ушбу навлар  Европа Иттифоқида расмий сертификатлашдан ўтказилган бўлиб,  Wалд21 наслчилик ташкилотидан сотиб олинган.

ТИҚҲММИнинг Тошкент вилояти  Ўрта Чирчиқ туманидаги  махсус ер майдонида хориж тажрибаси ва тадқиқотига таянган ҳолда тақдим этилган 9 турдаги 400 яқин терак навлари ва институтимизнинг Ер ресурсларини бошқариш факультети  худудида 100 яқин терак навлари ўтказилди.  Шунингдек, 24 март санасида ICRAF  раҳбари Кумар Алиевнинг Ер ресурсларини бошқариш факультети  профессор-ўқитувчиларига тақдимоти тингланди ва лойиҳа доирасида режалаштирилган ишлар, мавжуд имкониятлар  ва келгуси амалга ошириш кўзда тутилган вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган меморандумни имзолаш ва бу борада истиқболли ишларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Қўшимча маълумот учун : //http://www.worldagroforestry.org/country