“Оила мустаҳкамлиги ўз қўлимизда”

24 март куни Ер ресурсларини бошқариш факультетига қарашли 1 – ТТЖда  1 – курс талаба ёшлари билан институт психолги М.К. Мухамедова оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган “Оила мустаҳкам бўлишида оила аъзоларининг роли” мавзуида тадбир ўтказди. Тадбирда ҳар бир иштирокчи ўз оиласидаги муҳит ва оила мустаҳкамлиги кимга боғлиқлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Ва барча айтиб ўтилган фикрлар муҳокама қилинди.

Оила бирдамлигини ривожлантириш учун ҳамма бирдек маъсуллиги тўғрисида талабаларга тушунча бериб ўтилиб: “Сиам эгизаклари” ўйин машғулоти ўтказилди. Бундан мақсад талабаларда оила мустаҳкамлиги ва бирдамлигига эришиш учун барча оила аъзолари бирдек ҳаракат қилишлари зарурлиги ҳақидаги тушунчани шакллантиришдан иборат. Оила қачон мустаҳкам бўлади? Қачонки ҳар бир оила аъзоси “Қарс икки қўлдан чиқади” иборасига амал қилган ҳолда бир-бирларига ён бериб, бир-бирларини суяб, низоли вазиятларда кечиримли бўлишга ва бирдамликка бирдек ҳаракат қилсаларгина мақсадга эришиш мумкинлиги ҳақида сўз юритилди.

Кейинги машғулот “Мен сизга позитив энергия йўллайман” деб номланиб, иштирокчилар бир бирларини елкаларини тутган ҳолда бир-бирларига позитив энергия йўллашдан иборат. Машғулот охирида ҳар бир иштирокчи шеригига қандай позитив энергия ва тилаклар йўллаганлари муҳокама қилинди. ЕРБ факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ. Эшова иштирокчиларга ўз ҳаёт тажрибаларидан мисоллар келтириб талаба ёшларга оила мустаҳкамлигига эришиш учун мотевация берувчи усуллар ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Тадбир қизғин тарзда ўз якунига етди.

  

 

Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати