ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари Китоб туманида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-апрелдаги "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6208-сонли Фармонида белгиланган вазифалар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари ёшлар билан манзилли ишлар олиб бориш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни турли тўгаракларга жалб этиш юзасидан Китоб туманида жойлашган 28-сонли умум таълим мактабига ташриф буюрдилар. Жорий йилнинг 20 май куни филиал профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Китоб туманидаги умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.
Ташриф давомида ёшларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш ташаббусининг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилиши, олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш белгиланланлигини, таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларнинг мустақиллигини кенгайтирилганлиги тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди. Жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтириш чоралари кўрилаётганлигини, ёшларимиз жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши учун шарт-шароитлар яратилаётганлиги ҳам айтиб ўтилди. Учрашув сўнгида битиувчи ўқувчилар томонидан берилган қизиқарли саволларига жавоблар берилди.
Матбуот хизмати раҳбари Фаррух Нажимов ахбороти
ТИҚХММИматбуот хизмати