ТИҚХММИ Бухоро филиалида ҳоким ўринбосарлари малака оширмоқда
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳам туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларини «маҳаллабай» ишлаш бўйича жорий этилаётган янги тизим бўйича малака оширишлари юзасидан топшириқлар берилганди. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ташаббуси билан бугун, 24 май кунидан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Бухоро вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масаласи бўйича ўринбосарларининг бош мутахассисларини ўқув машғулотлари бошланди.
5 кун муддат давом этадиган ўқув-машғулотларида тренерлар томонидан соҳа бўйича янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларни «маҳаллабай» татбиқ этиш, илм билан амалиётни бир-бирига интеграция қилиш ҳамда жойига чиқиб мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан стратегик вазифалар йўналишида олиб борилади. Бундан ташқари, ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассисларини бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланади.
Ўқув-семинарлари давомида тингловчилар ўзларининг ҳудудларига хос бўлган амалий муаммолар ечимига замонавий ёндашувлар ва эксперт хулосаларига таянган ҳолда таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишади.
ТИҚХММИ Бухоро филиали Матбуот хизмати
ТИҚХММИ матбуот хизмати